Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 22 » Эрим бору, бурчи йўқ.. Кундошим компьютер!
09:25
Эрим бору, бурчи йўқ.. Кундошим компьютер!
Минг истихола билан айтаётган гапим бошимга бўлмасайди-дея гап бошлади бу сафар мухлис минбарига ўз дардини айтгани учрашган  ёшгина чиройликкина аёл.

Ёшим 30да. Эрим мендан уч ёш катта холос. Хали хам фарзандимиз йўқ. Қаерданам бўлсин? Тўғри тушунинг мен хам инсонман ахир, эркаклардаги нафс аёлда бўлмайдими? Ха, хеч бўлмаса фарзанд учун хам харакат бўлиши керак-ку, билмадим куни бўйи компютерда ўтиради. Ишламайди, мени қарамоғимда. 

Севиб турмуш қурганмиз, севгимиз учун иккимиз хам оиламиз билан курашиб аранг рози қилганмиз. Шуни сезишганми хар икки тараф хам агар ажрашсаларинг билганларингни қиласанлар бошқа тўй қилмаймиз дейишган хам.
Ох, бу тўйгача эрим Ромео эди. Дил изхорларини хонандалар қўшиғи билан  қўйиб кўнглимни овларди. Жуда чиройлик "ухаживать" қилган, бир олам нарсаларни совға қилишни хам айтиб.  Халигача тилло колье, Венецияга саёхат ва мошинага роса эришдим  (асабланади).

Энди қаранг, ишимда мингта эркакларни учратаман, чиройлик йигитлар менга кунига гўзал "ўрашлар" қилишади. Албатта эрим уйда деб умуман ахамият бермай уйга қанот ёзиб келаману, эримни кундошим компьютерга барча мехр ва "ўраш"ларини бериб ўтирганидан хафсалам пир бўлади.
Шу хам хаётми?

Кечалари-чи? Тонггача кимларбиландир компьютерда алланималарни тақиллатиб ёзиб, кулади уришади нималадир қилади. Эрталаб ишга кетаётганимда кириб ётади. Ишдан келганимда энди уйғонган бўлади.
Унга ўша темир қизиқ бўлса лекин мен темирмасман-ку!
Ажрашай десам рости севаман эримни барибир. Нима қилай? Жанжал чиқиши билан ўзгаради, узоққа бормайди албатта.
Жа бўлмаса мандан нима истайсан ичмасам, чекмасам, юрмасам, фақат вақтинча иш йўқ, бўлади яқинда дейди холос. Йўқ жойдан уруш қидиряпсан дейди.
Мен билан ётмаяпсан  дедим хам юзимдаги ориятни ғижимлаб отиб юбориб.
Сан шунақа юзсиз бўлиб кетдингми дейди. (кулади). Вой товба нима қилай? 3-4 ойда бир адашибми бурчини адо қилади. Нима десам экан, бурчини адо қилишга харакат қиладида хуллас.

Билмадим бу туни билан компьютер билан нималар қилади тушунмиман, ғирт кундош а бу темир матох.
Уйдагиларимга гапириб кўрайчи, "Хааааа? Нима бўвотти энди?! Ўламан войдод шунга тегсам тегаман тегмасам хам барибир яна тегаманлаб жиртиллаб тегдингку" деб қошларини чимирадиган онам бор. Отамку умуман бир қараши етарли.
Уни уйдагиларига хам шу ахвол.
"Ха энди силарни биза зўрлаб бирлаштирмаганмиз, бир бирингларни муаммоларингда кўмилиб яшайверасизларда энди" дейди онаси.

Э....гап шу ётишда хам эмас аслида...(кўзига ёш олади). Мехрда.
Турмуш шунақа бир инсон билан квартирант бўлиб яшаш дегани бўлса..
Нима бу хаёт?
Севасану севилмасанг. Ёшим ўтяпти, фарзанд хохлайман, ва айнан шу эримдан. Уф...севаман шу ахмоқни нима қилай?
Лекин ишхонага учиб кетаман тўғриси ана ўша ерда қабул қилиб учмасам хам комплиментлардан, эркаклар мехридан сал бўлса хам овунаман. Уларку сезишмайди, қовоғимни уйиб бераман доим, турмушга чиққанимни билмаган эркакларни мулозаматини жимгина эшитаман, қалбим қувнайди лекин юзим терс. Билдирмайман.

Бир куничи...(йиғлаб юборади)
Деразадан қараб тургандим.
Орқамда ишлаб ўтирган анчадан бери кўнглимни олишга харакат қилаётган эркак шунақанги гаплар  гапирдики, кимгадир, бегонага шу қадар кераклигимдан ойнага қараганча йиғлаб туравердим. У сезмай гапираверди, гапираверди. Яна севинаман хам ўша пайт тавба.

Шартта иккинчи эр қилиб олайми а? Мумкинмикан а? Эркакларга 4 хотин мумкин, аёлларгачи?
Хааа мумкинмас, лекин эринг латта бўлсачи? Ўша латта санга азиз бўлсачи?
Қани энди бизларга хам муқобил вариант бўлсайди, шартта ўша ишимдаги эркакни иккинчи эр қилиб никохлаб олардимей (кулади).
Мана шунақа муаммоим. Ажралишни у хам мен хам истамаймиз лекин мехр мухаббатга ташнаман.

Бу аёлга ўз фикримни шу учрашувда билдирдим.
Навбат сизларга!

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 435 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта95 Ушли с сайта113 репутация сайта0.0
2 Diana Gafarova Rasmi...
Пришли на сайта126 Ушли с сайта132 репутация сайта0.0
3 Oybek va Nigora
Пришли на сайта107 Ушли с сайта120 репутация сайта0.0
4 Автомобилестроение
Пришли на сайта111 Ушли с сайта42 репутация сайта0.0
5 Shahzoda
Пришли на сайта99 Ушли с сайта28 репутация сайта0.0
6 Авто - купля/продажа
Пришли на сайта98 Ушли с сайта84 репутация сайта0.0
7 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта164 Ушли с сайта50 репутация сайта0.0
8 SAYYOD.COM
Пришли на сайта126 Ушли с сайта204 репутация сайта0.0
9 MP3UZ.NET
Пришли на сайта111 Ушли с сайта39 репутация сайта0.0
10 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта128 Ушли с сайта63 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz