Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 23 » Энди ўзбекка турмушга чиқмайман!
21:21
Энди ўзбекка турмушга чиқмайман!
Ассалому алейкум. Ичимдагини езиб, сизнинг сахифангизда чиқишини истадим. Балки сиз маслаҳат берарсиз, ёки фикрингизни билдирарсиз. Биламан, сиз баъзан аччиқ фикр билдирасиз. Аммо бу фикр четдан бўлгани учун тўғри деб ўйлайман. 
Айни пайтда ўзбек йигитига турмушга чиқиш фикридан тўла қайтдим. Ҳаётда кўп қийинчилик кўриб, ёшим 30дан ошган. Отамни ҳам онамни ҳам бир неча йил олдин бериб қўйганман. Укамни уйлантириб, уйли жойли қилганман. 

Табиатан озгина ўзгачароқман, Феълим тезроқ, рус мактабда ўқиганим учун доим тўғри гапни одамларни юзига айтганман. Баъзи нарсаларга оврўпача деймизми, қарайман. 

Буни қарангки, укамни уйлантирганимдан сўнг кўп ўйладим оила қуришни. Бир танишувлар сайтида ҳатто анкета ҳам очдим. Бемаъни йигитлар орасидан 5 нафар тузуги чиқиб қолди. Гаплашдим. Улар орасида мен қатори, бирор марта уйланмаган, Россияга бориб ишлаб келадиган ҳам бор эди. 

2011 йил ноябрида у билан учрашдик. Айтиши бўйича бир кўришда севиб қолган. Мен ҳам боримни айтдим, айбимни ҳам плюс томонларимни ҳам. 

Шундай қилиб биз уч ой учрашиб гаплашиб юрдик. У менга уйланиши қатъий эканини айтди. Мен ишондим. Кунларнинг бирида уни хотиниман деб бир аел телефон қилди. мени ўша пайтдаги ҳолатимни тасаввур қилиш қийин. Қалтираб қолдим.

У аёл мени ҳақорат қилди роса. Йигитни ўзидан сўрасам, бошида тушунтира олмади. Кейин айтиб беришича, у қиз билан Россияда бирга яшаган, бу ўзбек қизи унинг енида 7 йил хотинлик вазифасини бажариб келган экан. Лекин йигитнинг айтишича, бу қизга уйланишни ваъда бермаган.

мен йигитчиликда бўлади деб кўзимни юмдим. Лекин бу аел тинчлик бермай телефон қилгани қилган эди. Энг қизиғи, менинг телефон рақамим унда қаердан пайдо бўлганини йигит тушунтира олмади. ахир у қиз билан учрашмаса қаердан рақамимни олиши мумкин эди? 

Шу орада баҳор келди. У йигит кетди. Кетаетганида мен орамизни очиқ қилдим. Лекин у тинмасдан менга хат езар эди, оила қурмоқчилигини айтар эди.

Тўғри, у менга ёқар эди. 

Яна куз келди, мен ишлаб юрган пайтимда қўнғироқ бўлди. Билсам йигит Россиядан қайтибди. Яна тиз чўкиб, севишини, энди аниқ уйланишини айтди. Фақат тўйдан кейин яшашимиз учун уйни таъмирлаш кераклигини айтди. Мен рози бўлдим, янги қанотлар билан икки хонали уй учун ўзим обоиларни танладим, ҳамма уйдаги ғояларни ўзим бердим. У фақат пулини тўлади. 

Ҳалиги қиз яна телефон қилар эди. Лекин мен эътибор бермасликка ҳаракат қилар эдим. Ахир тўйдан кейин яшашимиз керак бўлган уйни таъмирлаётган эдик. Энди умидим кучли эди. Беш ой деганда уй таъмири тугади. Мебельларни ҳам қўйдик. Шундай пайтларнинг бирида ҳалиги қиз яна телефон қилганида уришиб қолдик. Ва мана шу уриш пайти унинг айтган гаплари мени тешиб ташлади: "Сен кимга кераксан, етим бўлсанг. Ёшинг 30дан ошган, ким сани олади? Ман ешига уйланишим мумкин. Сони мингта" бу гаплар ўлдириб юборди мени. Лекин жинни каби уни севардим...

 Бир неча кундан сўнг яна кечирим сўради, ярашдик. Ойингизни жўнатинг деб вақтни белгилаган куним, на онаси келди, на ўзи телефон қилди. Яна кечирим, яна ярашув. Сўнгги ярашувда мени уни исми билан айтгани тешиб ўтди. Мени синдирди. 

Ишонасизми, уйида қилган меҳнатим учун ҳамма обоини бориб йиртиб ташлагим келди, хўрланганимга йиғладим. Дўстларим уни менга уйланишига ишонишмас эди. Бунга фақат мен ишонар эдим. Чунки у мени бил деб айтар эди. Мен шунчалик қаттиқ депрессиядаманки, тасаввур қилиш қийин...

Мени хатоларим ҳам бор албатта. Аммо мени ишонтириш нима керак эди? Нахотки ўзбек йигитлари ўйнашидан ҳам воз кечмай, бошқа қизларни алдаб юрса? Буларни ўйлаб хозир касал бўлиб қолганман. 

Соғайиб кетсам ўзбек йигитига турмушга чиқмасликка қарор қилдим

Sayyod:-Да причем тут миллат? Причем тут ўзбекчилик? Агар кўпхотинлик истайман деганида бошқа эди...упс, хотя буниям ўзбекчиликка алоқаси йўқ.

Хуллас, гап миллатда эмас, арабмидики харам қилиб 4-чи бўласан деганида. Гап аслида ўзингизда!

Халтаси осилиииииб турганни танлаш керакмасийди! Орқасидан шалтоғи ўзини билдирдими, бўлди бу илк ТРЕВОГА сигнали! Ўша захотиёқ тўхтатиш керак дегани. Агар бир вақтлар, ха оз муддатга "просто так"ка бўлганида тушунарли холат бўларди, буни муддатига бир қаранг 7 йил! Шунча қўнғироқни тўхтатмадими, демак шунчаки эмаску! Икки фронтга ўйнаб, бири билан "умблақидон" билан банд бўлса, бошқасига уйланишга харакатку. Сизни танлаган бўлганида ундан воз кечарди,  битта юракка битта севги! Ундан воз кечмаганми, демак бекоргамас. Шунчаки унга уйлана олмайди холос.

Шунча йил эру-хотиндек яшаб туриб, унга  уйланмайман деганидаёқ шу йигитни ўзига нафрат бўлиши керак эди, мана вақт ўтиб, худди унга қилган муносабати сизгаям қайтмоқда.

Инсонни ўтмиши билан эмас, ўтмишидаги хатти харакатлари, инсонга муносабати, ундаги жиддийлик , маъсулият вафо ва хоказоларни хаммаси инобатга олиниб, хулоса қилиш керак. Хатоликлар ўз йўлига лекин 7 йил, бу уже муддат! Жиддий муддат! Ўша ўтмиш хато бўлиб , унутилиб,  ўтмишда қолсаку бошқа гап, лекин унинг ўтмиши ўзини билдириб, сездириб, хаттоки унинг лабларидан исми бўлиб чиқиб, БОР бўлиб турибдику. Ўтмишмас , унинг бугунги куни-ку у! 

Шндай инсонларни биламанки, фохишалигини била туриб , кўп яшаганидан, халоллаб олган. Ха ишонаверинг, бир эмас, нақ уч тўрт воқеани жуда яқиндан гувохиман. Фохиша бу инсонмас деганимаску, кўп бирга яшадими, демак бир-бирига тўғри келган, демак у йигит лохмас, мард бўлади. Агар фохиша албатта кейинам у ишини давомламай қисииииб яшаб , хотин бўлса бошқа гап)

Одам итгаям ўрганади, 7 йил яшабдими, демак бекоргамаску, лекин унга уйланмаяптган бўлса, бу хам бекоргамас, йигитга  муносабат, одамни ўзи, хиссиётлар бегона бўлиб , кўпроқ мавқе ва инсон орқасидан манфаат кўзлайдиганлар туридан экан.

30 ёш.. ну и что? Одамлар 40 ва 50 ёшида хам бахтини топяпти. Ёш айбмас! Ёш бу хаммада бор ва келадиган рақамлар холос! Унга ёққан тарафларингиз, айнан шу ўзгачароқ ва оврўпалашганингиздадир. Биласизми, тор доирадаги йигитларга мана шундай ўқимишли ва зиёли қизларнинг орқасидан понт ва манфаат керак бўлади.

 Воқеалар ривожини ўқиб бориб, шундай хулосага келиш қийинмас негаки, сизни дидингизга таяниб ремонт қилибди демак, у дизайнер деган тушунча тугул, ўзининг хам шахсий дидидан йироқ, бундайларга эса,   дидли ва ўз фикрига эга инсонлар,  қандайдир бир ўзга инсондек туюлади ва улар  ё дўст ва ёки ёр сифатида хамиша олдида бўлишини истайди. 

Мухаббат ўз йўлигаю, лекин кўпроқ бу холатда сизга нисбатан ғалабалик исёни олға суради. Ўзида йўқ нарсага ё эришиш ва ёки ундан устун келиш. Сизга етгач, устингиздан ғалаба нашидаси уни ички комплексларини енгиллаштиради ва сизни ақлингиз ва дидингиз устидан ғолиблик хисси мана шундай :Сен ўзи кимсан? Сендан аълосига уйланаман!" деган ибораларни қўзғатади. Чунки энди қизиқиш сўнмоқда, сиздан кучлироқ ва аълороғини ички бир комплекс талаб қилади. Сизга хавас қилган нарсасидан у устун келди, ўша хавас қилинган нарсалар бугунги кунда уни СЕВАДИ демак ундан анча паст! Ўша Москопдаги аёлдан фарқингиз бу борада энди йўқ! Битта тел қилавериб холи жонига қўймаслик қолди холос.... 

 Буям бир психологик мавжуд холатлардан бири. У умуман инсонмас ва севишга қодирмас деганимас, шунчаки айтилган воқеадан чизилган психологик портрет ва унга тахлил.

Ечим:

1. Қўлга олиш (Хай, ўзингни бос. Шайтонга хай бер)

Бурун оқизиш ва ундан паст кетиш ва кечиришни ЙИҒИШТИРИНГ! Аллох кечиргувчи, албатта ич-ичингиздан кечирингу  лекин, ярашманг! Бир эсланг, у сизни қандайлигингизча ёқтирган? Тушундингизми? Хозирги холатингиз унга умуман ёқимсиз.

2. Енгил қасос (Энди мани галим)

Уни олдида устунроқ эканлигингизни хар тарафлама кўрсатишга харакат қилинг, аввалги холатга қайтинг, янада устингизда ишлаб очилиб сочилибла ташланг, билмадим ижтимоий тармоқда у кўрадиган жойдами,  бир келишган модель йигитЧАни ёллаб фотосессия қилинг, худди мобилдан олинган, гўё у сизга илтифот кўрсатаётгандек лекин, дарров "Бу  севганим " бало баттар деманг, шунчаки бу дўстим, укам, мандан ёшку деган нарсалар билан "подача" қилинг. Ишонаверинг, аниқ жавобдан кўра, нейтрал жавоблар гумонларни оловлантиради. У ўзини ёнидан йўқотаётган инсоннинг қадрини сезиши керак. Муносабатда унга кимни йўқотганини билдириш учун, мана шу тактика хамиша қўл келади. Қадрни тарс этиб бошга уриб сездиради. Шундан хаққоний ва аъло қасос борми яна?

Ялинишлар ва қайтариш йўллари кўпаяди, мана шу вақт энг қийин ва энг керакли пайт. КЎНМАНГ! Сувлар оқиб кетган, қарашлар ўзга, қизиқишларим хам деган нарсани олға суринг, майли дўст бўлиб қоламиз деб жилмайинг! У энди бўш жойдек, қизиқмасдек, бошқа нимабиландир хаётингиз қизиқ ва шошилинч ўтаётганини сездиринг.  Гапни қисқа қилинг ва биринчи бўлиб хайрлашинг (телефондами кўчадами). ЛЕКИН бу нарсалар жахлда бўлмасин, хотиржам тарзда ,  умуман сизга қизиқмасдек кўрсатинг. Ичингизда дохлаётган бўлсангизам чиданг!

Соблазн кучли бўлади, чунки у бундай муносабатингиздан мутлақо ўзгариб, керак бўлса, қасамлар билан пойингизга йиқилишгача бориши мумкин. Совчи қўйсаям- Йўқ! Ичингиздан билинг, у яна бу хатони қайтаради, у сизни хаётингизга керакмас. ШАЛТОҒИ ТЎХТАМАГАН ИНСОН СИЗГА КЕРАКМАС!

3. Унутиш (Байбадос неудачник!)

Юқоридаги бўладиган воқеалардан сиз анча енгил тортасиз, сабаби сал чалғийсиз, ўйин завқи аламни енгади, унга бу тариқа қасос эса , ички холатингизни кучайтиради, ва у ялина бошлагач, аста секинлик билан кўнглингиз совий бошлайди. Ташланганлик хисси хамиша оғир лекин, бу холатни юқорида айтганимдек енга олсангиз, мухаббат оғриғи қолмайди, сабаби мухаббатни оғриғи хам аслида мана шу йўқотиш хисси ва ташланганликда. 

Юқоридаги харакатларингиз натижасини бермаса, шошилманг, бу унинг намойиш қилмаётгани, ички матонати ва ёки ўзини тактикаси: севадику барибир қайтади тушунчаси билан боғлиқ холос,  юзага чиқарамаяпти лекин,  ишонаверин  ич ичидан куйиб туради. Хеч қайси эркакка, (умуман олганда аёлгаям) уже керакмас бўлган инсони хам бирдан очилиб кимгадир керак бўлиб қолганини кўриш, жиз этган нарсани беради. "ваааййй" бўладиде..)) Йўқолган пичоқни сопи олтиндан дегани бежизмас, ишонаверинг бу маслахатларни хаётда тажрибаси ишончли равишда тасдиқланган.

Унутишда ички бир нарсани хамиша қайтаринг: ундан аввал хам яшагансиз, қувонгансиз, севингансиз ва завқлангансиз. Сиз ундан устунсизки каммасиз, хаётдаги ютуқларингизни хис қилинг, дунёда у ягона эмас, унданда романтик ва аълороқ, мард ва мужжжжиклари борлигини хис этинг (ва бу шунчаки гапмас, рости хам бор ва кўп). Сизга лойиғи шунчаки қаердадир хозир борлиги ва мана шу шалтоғи осилгандан қутулмагунимча, бахт эшигимдан қайтиб кетаверади деб тушунинг. Аслида хам шу. Ризқ , бахт деган тушунчалар аслида доим эшик қоқиб келиб туради, кўнгил ким биландир банд бўлса демак, у банд деб кетаверади ва сизга учраши керак бўлган лойиғи тақдир тақозоси билан бошқасига  учраб кетаверади.  Ичингизда унга булган мухаббатни сўндиринг ва ички хиссиётданоқ бошқа ва янги бахтга мақсад қўйинг.

4. Яшасин озодлик ва яшасин янги хаёт! (Юххуу!)

Шу))

Одамлар нима деркин?

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 522 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, fikr, erkin fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 WWW.VOYDOD.NET
Пришли на сайта121 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
2 VOYDOD.NET
Пришли на сайта140 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
3 Авто - купля/продажа
Пришли на сайта99 Ушли с сайта84 репутация сайта0.0
4 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта129 Ушли с сайта63 репутация сайта0.0
5 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта152 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
6 WWW.VOYDOD.UZ
Пришли на сайта190 Ушли с сайта61 репутация сайта0.0
7 SAYYOD.COM
Пришли на сайта127 Ушли с сайта204 репутация сайта0.0
8 Oybek va Nigora
Пришли на сайта108 Ушли с сайта120 репутация сайта0.0
9 Diana Gafarova Rasmi...
Пришли на сайта127 Ушли с сайта132 репутация сайта0.0
10 Мультимедиа
Пришли на сайта101 Ушли с сайта41 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz