Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 24 » Бургутлар чўққиларда яшайди
14:28
Бургутлар чўққиларда яшайди
Шаршара довонидаги ҳашарчилар ўтовда тунаб, эртаси эрталаб Супа текислиги орқали Бахмалга ўтмоқчи эдик. Ўйлаганимиздек қуёш ботар-ботмас довонга етиб келиб, уч юз метрлар чамаси баландликдан тушадиган шаршарани томоша қилдик.
Узоқ йўл юриб чарчаган эканмиз, шекилли, ҳаммамиз барвақт ётдик. Бундай ҳавода икки соат ухласанг, бас, қушдай енгил тортасан киши. Мен ярим кечадаёқ тоза ҳаводан тўйиб уйғондим. Тонг ёришмай туриб ташқарига чиқдим-да, шаршара томон юрдим. Қаршимдаги қоядан бир тўп каклик париллаб осмонга кўтарилди. Уларнинг сайраган овози тоғу тошда акс садо бериб, дарани ёқимли куй эгаллади. Какликлар галаси қоянинг шаршара бошланадиган жойига бориб қўнди. "Эрталабки сувга тушибди”, дея хаёлимдан ўтказдим.
Шаршара ҳаётнинг давомийлигини, инсон қаерда ва қандай ҳолатда яшамасин, дунёнинг ҳеч ким ўзгартира олмас қонунлари барча учун баробар эканлигини таъкидламоқчидек, тинимсиз шарқирайди. Қоялар бағрини яхшиликка буркаб турган неча юз йиллик вазмин арчалар ҳам шаршаранинг фалсафасини маъқуллаган каби қўл қовуштириб жимгина туришибди.
Сувга қонган какликлар галаси яна осмонга кўтарилганда қуёшнинг илк нурлари тоғ этакларига ёйилди. Сўнг тепалик ва қоялар ҳам сарғиш яшил рангга бўялиб, тасвирлаб бўлмас, тикилиб тўймас гўзал қиёфага кирди. "Рўзи Чориевни олиб келиш керак экан, ҳали унинг бунақа рангларни ишлатганини кўрмаганман”, деган ўй хаёлимдан кечди. Довонга олиб келадиган илонизи тоғ йўлида енгил автомашина қорайиб кўринди. Кеча бизга ҳамроҳ бўлиб келган раҳбар кишининг машинаси: ҳайдовчиси қозон патир билан кувида пишилган сариёғ олиб келгани кетган эди.
Пастга қайтиб тушганимда шерикларим ҳали уйқудан уйғонишмаган, ҳайдовчи билан ҳашарчилардан бири ниманидир ўртага олганча тикилиб туришар эди. Ажабо, бургут!.. Бир зум жойимда тик туриб қолдим.
– Қанотидан ўқ тегибди, – деди ҳайдовчи йигит менга гуноҳкорона тикилиб. – Мирзақўзи отиб ташлаб кетган экан, олиб келдим.
Жавоб қайтармадим. Отилган, ярадор бўлган қуш ва ҳайвонларни кўп кўрганман. Лекин бургутнинг ҳам шу аҳволга тушиши мумкинлигини ўйлаб ёки тасаввур қилиб кўрмаганман. Балки истамагандирман. Ўқ бургутнинг чап қанотига теккан, узун ва чиройли қаноти энди унга бўйсунмас, тўзиб шалвираб ётарди. Вужуди оғриқдан буришган. Ўткир тумшуғи атрофидаги ажинлар осилиб, уни шу қадар қайғули ва аянчли қиёфага солиб қўйган эдики, узоқ ва бефарқ қараб бўлмасди. У юришни унутгандек ер билан битта бўлиб ётар, икки кўзи олис ва қорли чўққиларда эди... Аҳён-аҳёнда биз томон сергак ўгирилиб, нафрат билан боқарди.
– Уни қўйиб юбориш керак, – дедим бўғзимга алланима тиқилиб.
Йигит бургутни кўтариб пастликка қараб кетган йўлнинг четига олиб бориб қўйди. Тош йўл устида бургут иккаламиз қолдик. Ўзимни панароққа олиб, уни кузата бошладим. У йўлнинг чап томонидаги қумли қияликка чиқмоқчи бўлиб уринар, аммо силлиқ қумлоқдан сирғалиб яна йўлга йиқилиб тушарди. Негадир паст­ликка қараб кетган текис йўлдан юрмас эди. Хиёл вақт бир жойда қотиб тургач, илк қадам босган чақалоқдек қуйи томон лапанглаб бир-икки юрди-да, таққа тўхтади.
Тоғу тошда ёқимсиз акс садо бериб, олашақшақнинг товуши эшитилди. Зум ўтмай у бургутнинг олдида пайдо бўлди. Йўл четидаги харсангдан харсангга сакраганча гир айланиб, бургутнинг хатти-ҳаракатларини кузата бошлади. Бу каттакон ва бесўнақай қушнинг оёқда зўрға турганига ишонч ҳосил қилгач, яқинроқ борди. Ёқимсиз товуш билан баралла қичқириб, уни мазах қилишга тушди. Бургутнинг тепасида чарх уриб гир айланаркан, думи билан уни бир-икки туртиб ҳам ўтди. Унинг бетиним шақиллашидан дарак топган иккита олашақшақ ва яна аллақандай қушчалар қаердандир пайдо бўлиб қолди. Улар энди бир тўп бўлиб ярадор бургутни ошкора мазах қилишарди гўё. Бургут эса олис ва қорли чўққиларга тикилганча қотиб қолган эди. Бу ҳолатга узоқ тикилиб ўтириб бўлмасди...
Бургутни кўтариб қоя­нинг этагига олиб келиб қўйдим-да, секин узоқлашдим. У анчагача ярадор қанотини ёзиб ётди. Менинг кўздан ғойиб бўлганимга ишонч ҳосил қилгандан сўнг ўрнидан қўзғалди. Ярадор қанотини йиғиштириб олишга бир уринди-да, чўққига қараб шу қадар тез юриб кетдики, хиёл шалвираган чап қанотини ҳисобга олмаганда унга ўқ тегмагандек эди. Арчаларни паналаб, мен ҳам чўққи томон борардим. Кичикроқ бир харсангга чиққанда, у ярадор ва қонли қанотини чўқий бошлади. Ажабо! У аламданми, очликданми, оғриқнинг зўриданми, ўз гўштини ўзи чўқирди...
У яна чўққига қараб юра бошлади. Мен уни кузатиб қолдим. Ана, у арчалар панасида кўзга кўринмай кетди. Лекин у олис ва қорли чўққилар томон дадил борарди. Мен буни юрак-юракдан ҳис этиб турардим. Мен унинг шижоатидан икки ҳақиқатни уқдим: агар у тузалса, ўша чўққидан яна беғубор ва чексиз самога кўтарилади. Уни отиб ярадор қилган, шу мудҳиш қилмиши билан ўзини ғолиб билган ўткинчи бағритош одамнинг устидан қанотларини кенг ёзиб учиб ўтади. Бўронларга кўксини тутиб, чўққиларни туташтиради... Mардлик ва ғолиблик тимсоли бўлиб қорли тоғлар бошида парвоз этаверади.
Лекин... лекин у тузалмаслиги ҳам мумкин. Ярадор қаноти газак олиб, ўзидек мағрур чўққилар билан абадий видолашиши ҳам мумкин. Назаримда, у буни ҳис этиб бораётгандек... Бундай ҳол эса у фақат чўққига чиққандан сўнггина юз бериши керак... Бунинг учун куч-қуввати борида, ўз этини еб бўлса ҳамки, чўққига чиқиши керак... Шунинг учун у фавқулодда дадил илгарилаб борарди. Энг муҳими, чўққида ўлса – ўлигини олашақшақлар кўрмайди...
Мен яна бир ҳақиқатни аён сезиб турардим: бургутлар фақат юксакликка қараб юрар экан... Улар чўққилар учун яратилган. Чўққиларда эса фақат бургутлар парвоз этади

Муаллиф: Нурали ҚОБУЛ

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 495 | Добавил: Bepul_net | Теги: HAYOTIY HIKOYALAR, хикоя, Hikoya, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, хикоялар, хадислар, bo'lgan voqealar, Hikoyalar, булган вокеалар, xadislar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта92 Ушли с сайта65 репутация сайта0.0
2 WWW.VOYDOD.NET
Пришли на сайта120 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
3 WWW.SAYYOD.UZ
Пришли на сайта146 Ушли с сайта108 репутация сайта0.0
4 Diana Gafarova Rasmi...
Пришли на сайта126 Ушли с сайта132 репутация сайта0.0
5 Авто - купля/продажа
Пришли на сайта98 Ушли с сайта84 репутация сайта0.0
6 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта164 Ушли с сайта50 репутация сайта0.0
7 Oybek va Nigora
Пришли на сайта107 Ушли с сайта120 репутация сайта0.0
8 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта214 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
9 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта128 Ушли с сайта63 репутация сайта0.0
10 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта151 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz