Ўз хақиқатинг бор, улар хеч битмайди, ўз қарашларингда доим менга жой йўқ, менда хам бор нигох, унда хақиқат хам, айтсам нега доим.... Тушунмайсанде..
Келтирсам атиргул, излайсан лолалар, шеърлар айтсам мендан кутарсан қўшиқлар, сенда ўз маъно бор, менда хам улар бор, лек бироз бошқача Эх...Тушунмайсанда... Сен кунга махлиё, мен тунга асирман, офтобда тоблансанг, мен юлдуз санайман, тундаги ойни хам аслида тафти бор, бунинг учун фақат сеза билсанг баску... Тушунмайсанда... Мендан кетишларингни санасам, сон саноғи йўқ. Менга келишларинг эса бунчалар камдир.
Бошимни эгди ор, кечир мухаббат Отамдан фотиха олганим айбми? Дил оғриғидан бормикан хилқат, Онамнинг розисин олганим айбми?
Ўкинма севгилим бахтсизман дея, Ёнимда бир ғунча ял-ял ёнади Сенку севилиб бахтсизсан бугун, Бу шўрлик севилмай бахтсиз бўлади.
Дардларимнинг бугун байрами билсанг Хамма рақсидаю, бир мен айбдор Бошимни эггани бу ғунча эмас Бўлгандим бошқа бир гулга харидор
Майли у ғунчадир, сен эса лолам Қалбимга азизи-таронам, нолам. Нетайин ғунчани танлади онам, Оқ фотихасини атади отам...
Бунча худбин бўлмасанг, айтгин жонгинам Келмадинг тўйимга, азамга нега? Бошим эгик бугун, нега бир менда? Бир тўйда бир айбдор бўлган айт қайда?
Бармоғим безади тиллодан армон Отамдан фотиха, онам розиси Мухаббат қарғиши фарёд этганда Кимнинг у ёр-ёрию, кимнинг азаси...
Сен мендан бахтлироқ бугундан бошлаб Биргина дардингга ёлғиз хамрохсан Энди бахтсизлигим бир жуфт бўлади Ғунча совғам энди ишқсиз ўтади...
Бошимни эгди ор, кечир севгилим...
Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.
Нравится
REKLAMA QO'YILADI |