Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 23 » Бировлар бахтига қурбон бўлди орзуим!
21:14
Бировлар бахтига қурбон бўлди орзуим!
Бу актер уйланганида, ўша аввалроқ  бир неча  йил юрган хонанда қиз, санъат оламидаги бир инсон орқали сайтимизда мухлис минбарига чиқиб хаммасини гапирмоқчи бўлганди.
Бу актернинг тўйидан чидай олмай, бошқа шахарга хам кетиб қолганди. Ва ўша ердан депресияда санъат оламидан бир вакил билан хасратлашиб, сайтимизга чиқишни истаганди. 

Санъат оламидагилар, актер у қиз билан севишиб юргани сабаби,  аслида унинг бир вақтлар  бошқа бир актрисани  қаттиқ севгани билан боғлиқ дейишарди. У актриса билан ораси бузулиб, актриса бошқасига турмушга чиққач, унга ўхшаш чехрани шу хонанда қизда топиб, у билан севишиб юрди.

Рости хам бу хонанда қиз,  ўша актрисага ўхшайди.

Айниқса кино олами бу танлов хақиқатини яхши тушунарди.

Афсуски у хонанда қизга уйланмай 17 ёшли қизга уйландию... жуда оз муддатда ажрашиб, ўша хонанда қизга  уйланиб олди...

 Хеч ким хеч нарсани тушунмади.  

Кимдир буни аниқ бўлиши керак эди деб ёш қизга ачинса, аксарият одам ўша хонанда қизни айблади.  Оилалик бўлдими, четга чоқиши керак эди деб.  Кимдир эса актерни айблади.  Эл юрт ва оиласи олдида юзини ёруғ қилиб, 17 ёшлик қизга уйланиб "отметка” қилди, энди ўзини севганига уйланди деб.

 

Сайтимиз "Мухлис минбари”га бир вақтлар чиқмоқчи бўлган хонанда қиз ўрнига, тақдир тақозоси билан энди тўйи бузулган қиз чиқмоқда...

 

Яқин қариндошим бўлган , ўзимдан 10 ёш катта машхур  актерга 17 ёшимда турмушга чиқдим.  Тегмаслигимга қўймай, "Олиб қочиб кетаман” деб коллежимни битиришимниям кутмаганди.  

Севишиб турмуш қурдигу... "севгиси” 4 ойга етмади...

Тўйдан аввал эса, бир томчи кўз ёшингни тўкмаймиз , бахтли қиламиз деб ваъда беришганди...

Сабаб?

 

Бир куни телефонини зарядкадан олиб беришимни сўради.

Айфон тутарди, шу пайт смс келиб кўзим тушди.. "Жоним, хаётимизни қанақа бошлиймиз, қўрқвомман”...ва хоказолар...

 

Келиб сўрадим..севасизми уни десам.. Ха сен ўзинг сабабчисан, чунки кўнглимни қолдирдинг деди.

Бир гурухдаги хонанда қиз билан  мендан аввал 6 йил  юрган  экану, лекин негадир мен айбдор чиқдим.

 

Шу билан уришиб кетдик, хақоротлаб мени уриб кетди. Уйимга кетиб қолдим...  Уни 6 йиллик севгиси бўлганини билганимда  тегмасдим. Шунчаки эл юрт учун ва оиласи обрўси учун менга уйланган бўлса ажабмас.  

 

Бироз ўтмай,  мен билан қонунан ажрашмай туриб,  ўша 6 йил севишиб юрган хонандасига уйланиб олди.

 

Шунга яқин эса менга қанақадир бир манзилдан смс келди " Ўзингни ўзинг бахтсиз қилдинг, хаммани айбдор қилишдан фойда йўқ, сани қалбинг тозамас, ниятингга яраша жазоингни олдинг, омадингни берсин қизалоқ” 

 

Гаплар хам кўпайди,  собиқ эрим менга уйланиб,  ўша қизни бахтсиз қилгани учун, уволи тутиб  мен бахтсиз бўлган эмишман.  Мени уволим кимни тутаркин?

 

Ўзини бахти деб мени бахтсизлигим керак бўлди, мана фойдаланилдим холос.  

Нима учун у қизга аввалроқ уйланмаганига хайронман. Ажрашгунча ўқишга киришингга ва иш топишингга ёрдам бераман дедию... уни кутиб ўқишга хам киролмадим.

 

Содда қишлоқи қиз деб устимдан кулгани қолди... фақат мени захарлагани майли эди, оиламниям бошини эгди.  Мендаку айб йўқ, оиламники умуманку.

 

Собиқ турмуш ўртоғим, онамнинг тоғалари ўғли, тоғам оламдан ўтиб кетгани учун, рухлари хурмати оиламиз судга бериб ортиқча низо кўтармади..

 

Хақиқий низо энди хар куни уйимда....Отам онам билан ажрашиб кетай деди сени қариндошларинг туфайли бўлди деб.  

Онам халигача азобланмоқда, нима қилишини билмайди, бир ёқда қизи бахтсиз, бир ёқда эри уни айблайди, бир ёқда бизни захарлаган одамлар қариндошларимиз...

 

Негадир халиям яхши кўраман... Тўйдан на фотоальбом ва на видео бор. Қанча сўрамай беришмади, синдириб ташлашганмиш дискни. Ўтмишниям қани синдира олса. Ўша фото ва видеосуратга олган студияни қанча қидирмай, топа олмадим...

Майли, у ўз бахтига барибир эришди. Менчи? Ким энди мени бахтли қилишни истаркин? 

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 409 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, fikr, erkin fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 WWW.SAYYOD.UZ
Пришли на сайта147 Ушли с сайта108 репутация сайта0.0
2 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта214 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
3 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта92 Ушли с сайта65 репутация сайта0.0
4 Мультимедиа
Пришли на сайта101 Ушли с сайта41 репутация сайта0.0
5 Diana Gafarova Rasmi...
Пришли на сайта126 Ушли с сайта132 репутация сайта0.0
6 VOYDOD.NET
Пришли на сайта139 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
7 WWW.VOYDOD.UZ
Пришли на сайта189 Ушли с сайта61 репутация сайта0.0
8 OZBEK SHOU BIZNESI Y...
Пришли на сайта73 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0
9 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта164 Ушли с сайта50 репутация сайта0.0
10 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта95 Ушли с сайта113 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz