Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 23 » Бир адашиб фохишалик қилдим, энди эса...
21:25
Бир адашиб фохишалик қилдим, энди эса...
ас-салом алейкум Сардор ака тугриси гапни нимадан ва кандай болашлашни билмай турибман куп бора сизга ёзганман-у учириб ташлаганман яъни юбормаганман лекин, айни дамда жуда маслахатга мухтожман хеч кимдан маслахат ололмайман бу борада. бари бир кимгадир ёрилишим ва маслахатлаши тугрироги фикрларни билишим керак. илтимос агарда сайтизга чикарсангиз исмим сир булиб кола колсин. буларни ёзишимдан олдин куп уйладим хозир менга нисбатан жуда куп танкидий фикрлар чикишини хам биламан лекин ёрилмасам бошка чидай олмайман ич ичимни еб ётибди бу утмиш деганлари.

 хуллас: оилада битта кизман отам йук онам ёлгиз узлари катта килганлар хозирда онам 2 гурух ногиронилар хаммаси шундан бошланди йук мен онамларни айбламиман уз утмишимда 19 ёшимда турмушга чиканман битта фарзандим бор фарзандим ёшига тулмай ажрашдик турмушимиз булмади уйга кайтиб келдим онамлар больницага тушиб колдилар операция килиш керак дедилар иложи булса кечиктирмасликни хам тайинлади врачлар. урта хол яшамиз тогаларим йук холалримдан ёрдам сурадик операцияга дори дармонга пул учин хамма узини олиб кочди тугри тушунаман хаммани узи ташвишлари бор тем боле холаларим узлари ишламидилар. бир синфдошимни олдига бордим пул сураб шунда у узим ишлашим мумкунлигни айтти ва бунда ёрдам бериши мумкунлигини хам айтти нима иш деб сурасам саунада ишлимиз деди узини мисол келтирди хакикатдан хам 22 ёшли кизда хамма нарса бор эди уй жой машина мен хам кизикдимми тугриси нима эканлигини билмиман мажбурликми тугриси узимни оклай олмидиган ишга кул урдим онамга Тошкентга кафега офицантка булиб ишга кирдим дедим узим вилоятданман. 

Шундан кейин 3 ой узимни соттим айтилган пулларни йигдим уша уммумий хаммасини топган куним кетаман бу еран деб юрардим лекин у батткок узига ботирса ботирдики лекин куйиб юборай демас эди. айтилган пул йигилди опперация хам яхши утти. операциядан кейин яна озрок ишлай вактинча ишлатиб тургани деб яна колдим. бир куни дугонам Москвага кетамиз уша ерда ишлаймиз деб колди. онамга Москвага ишлагани кетаман дедим бу ерда бирим икки булмиди десам, кизим бир икки ой чидаб тур оёкка туриб олай кейин уйлашиб курамиз дедилар. шундан яна колдим орадан сал кам бир йил утти онам яхши булиб кеттидалар. бу вакт эса дугонам яъни синфдошим Москвада анча жойлашиб олган эди. мен хам москвага келдим лекин келишимдан олдин озгина йул йурикни урганганимдан кейин уммуман бу йулдан чикиб кетишни олдимган максад килиб куйиб келдим..
 бу ерда хам 3 ойлар ишладим керакли пулни йигдим ва дугонамга ман у ишдан (иш дегани хам тилим бормиди ) кетишимни айтгандим мен жанжал килиб кетти ва аллакандай узбек болларни олиб келиб мени бирор жойга олиб бориб ташашни айтти. у болларга канча йиглаб ялинмай кучада ташаб кетишди бир сумсиз ва хеч нимасиз.
 улмадим вокзалда яшадим 5 кун. улиб кетсам хам кайтиб бормаслигни ахд килгандим, ахдимда турдим казанский вокзалда бир сурхандарёлик опа билан танишдим, уша опа уз квартирасига олиб кетти. паспортларимни олиб беришга хам ёрдам беришини айтти. айтарсиз милицияга борсанг булмасмиди деб, "дугонам" бирортага чурк этсанг уйинга айтаман нима иш килиб юрганингни деб доим такрорларди онам, эса бу шармандаликни кутара олмилар. 

разборкалар билан паспортимни олдим хуллас ишга кирдим, биринчи бир кафеда идиш тавок ювувчи ва уборщица булиб ишладим, руссчани яхши билганим учин бир кизни урнига ишга келмаган кунлари офецантларга ёрдам бериб турардим ва админ мени хам офецанткаликка ишга куйди. хаммаси мен хохлагандек була бошлади, тоза иш яхши пул лекин, тез орада фмс босиб кафедан хам ишдан бушадим, сабаб документим йук эди. ишсиз икки хафта утирдим бир танишим домработница килиб ишга жойлаштирди. хозир хам шу ерда ишлиман, якинда 3 йил булади ишлаётганимга.

 мана шу мени утмишим бугунги куним эса, билмайман нима дейишни, кискача килиб айтсам хозир бир бола билан учрашиб турамиз , у уйланмаган хали , шунга карамай менга уйланиш нияти борлигини айтиб уйимга совчи хам жунатмокчи булди  , мен унга ишонишим учин,  лекин айни хакикатни у билмайди, мени эса айтишга хеч кучим етмаяпди, айтаман деб узимга узим нечи марталаб репетиция киламан, лекин охир окибат утмишим халигача сир булиб турибди.
 илтимос маслахат беринг мани бошка маслахат сурайдиган кишим йук хеч кимга айта олмайман бу гапларимни бир кун келиб онамга ва боламга сени кизинг ёки сени онанг фохиша деб айтишларидан куркаман. Сардор ака сайтга чикарасизми йукми буни менга унчалик ахамияти йук , лекин уз фикрингизни билдирсангиз жуда катта ёрдам берган булар эдингиз , эътиборингиз учин рахмат . жавобингизни интиклик билан кутиб колувчи 

Сабина

Sayyod:- Тўғри тахмин қилибсиз, одамлар фикри қатъий ва оғриқли бўлади. Лекин  хаммани хам эмас. Инсон фаришта эмас, уни хатою гунохлари  турлича келади. Гохи оддий бир инсонни хаётидаги гунохлари, мингта фохишганикидан хам ўтади. Бир адашиб фохиша бўлиб , яна ортга қайтишга куч топиб тоза ишлаяптган экансиз, шуни ўзи катта гап. У фахш ботқоғидан чиқиш осонмас. Собиқ наркоман ва собиқ фохиша бўлмайди деган тушунча бор, яъни бу йўлдан кетганлар, бошқа  қайтмайди дегани.
Гунох ва хатоларингизни тахлил қилишдан асосий мақсадга ўтсак, билмадим...

Бир тарафдан, хар қандай инсон бахтли бўлишга хақли десам, бошқа тарафдан уйланмаган йигитга бундай ўтмиш билан ўзини раво кўрмоқ хам инсофсизлик бўлса керак.
Шунинг учун энг осон йўли, бор йўқ хамма хақиқатни, фарзандингиз борлигию, ажрашганлик сабабларидан то шу фахш йўлида бўлиб лекин, хозир қайтганингизни батафсил тушунтиришингиз керак. Бир тарафдан унинг сизга муносабатини хам билиб оласиз.
Агар  унга турмуш ўртоқ бўлишга арзигулик муносабат бўлиб, у сизни шу қадар севса ва шундайлигингизча қабул қилса, унда бутун умр бошингизда кўтариб юришга арзигулик йигит экан.
Хақиқатни билиб воз кечса эса, куюнманг, унда айбмас. Уни хам орзу хаваслари бор, уйланмаган йигит, уни хам ота онаси не не орзулар билан катта қилган, тушунинг ва хафа бўлманг.

Хаётда хам ўзимиз қилган харакатлар натижасини оламиз, ва бунда бизга синов тарзида берилган ночорлик ва бошқа сабабларни айбдор қилиш хам нотўғри.
Емоғни қусмоғи бор дейишадику, ўтмишингиз билан боғлиқ хар бир натижани тўғри қабул қила олинг. 
У йигит сизни тушунмай воз кечса, хархолда юзингиз ёруғ бўлади, ич-ичингиздан енгилроқ нафас оласиз, чунки виждонингиз енгил бўлади.

Шахсий фикримни айтсам, у йигитга тўғрисини айтиб, қўйиб юборганингиз маъқул. Чунки умр савдоси бир онлик ширин лаззатли вақтдан иборат эмас! Келишмовчилик, турли тортишув ва жанжал барибир бўлади.
Ва албатта ўша пайт ақл кетиб , юзингизга солиб қолиши мумкин. Чунки у хам инсон, шунча йил яшаб биронта нарсадан жанжал чиқса, ичидаги алами барибир гапириб юборади.
Сен фохишага уйланганман деб тилингизни қисиб яшайдиган бўлиб қолсаку, ундан фожеаси йўқ.

Янги хаёт бошланг, болангиз бор экан,  уни тарбияланг, диққатингизни шунга қаратинг. Ўзингиз Москвадасиз, фарзандингиз она мехрисиз уёқда ўсяптику, кўнглингиз мухаббат деса бу хам нотўғри.
Ўзингизга мос эркак топилади, майли ажрашганми лекин, уйланмаган йигит билан реал қарасангиз турмуш қуриш хам виждонан ва хам уни оила аъзолари олдида нотўғри.
Оиласида барибир кимнидир норозилик хисси бўлади ва у эса турмушингизга ўз таъсирини кўрсатиши тайин.

Мани шахсий фикрларим шундан иборат. Одамлар нима дейди буни изхохлардан кўрарсиз.

Сабр, омад ва бахт!

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 530 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта151 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
2 Мультимедиа
Пришли на сайта101 Ушли с сайта41 репутация сайта0.0
3 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта119 Ушли с сайта37 репутация сайта0.0
4 WWW.VOYDOD.NET
Пришли на сайта120 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
5 OZBEK SHOU BIZNESI Y...
Пришли на сайта73 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0
6 UMMON GURUHI Rasmiy ...
Пришли на сайта85 Ушли с сайта81 репутация сайта0.0
7 Автомобилестроение
Пришли на сайта111 Ушли с сайта42 репутация сайта0.0
8 VOYDOD.NET
Пришли на сайта139 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
9 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта214 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
10 WWW.SAYYOD.UZ
Пришли на сайта146 Ушли с сайта108 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz