Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 24 » БЕМОР
14:29
БЕМОР
Ишхонага эшикни тақиллатиб бир аёл кириб келди. Ёши эллик бешлар атрофида, узун бўйли, қорачадан келган оддий ўзбек аёли эди.
– Келинг, холажон, марҳамат ўтиринг. Хўш, хизмат, – дедим унга.
– Доктор болам, шу ерда бир Аҳмаджон деган массажчи йигит бор экан. Ўша йигитни қидириб келдим.
Ўзини Ойдиной деб таништирган бу аёлга, у излаган массажчи йигит мен эканлигимни айтганимдан сўнг унинг мақсадини билдим. Айтишича, турмуш ўртоғи икки йилдан буён бетоб бўлиб қолган, олиб бормаган шифокори, кўрсатмаган касалхонаси қолмаган.
– Охирги олиб борган шифокоримиз уч ойдан буён эримга қараяпти, – деди у. – Ҳозир аҳволи анча яхши. Бироқ шифокор менга айтдики, эримга фақат укол дори ёрдам бера олмас экан. У кишига массаж ҳам кераклигини билдириб, сизни тавсия қилди. Шунга сиздан умид қилиб келдим. 
Ойдиной хола гапини тугатар экан яна бир марта "борасизми”, деб сўради.
Унинг гапириши, қарашлари, кўзларидаги маъюсликни кўриб, ўзимнинг ҳар қандай зарур юмушим бўлсада "бормайман” дейишнинг иложи йўқ эди. 
Хола билан биргаликда уйига бордик. Ойдиной холанинг турмуш ўртоғи ётган хонага кирдик. Уй тўрида кроват, унда холанинг эри – Аҳрор ака ҳаётдан кўнгли совиган ҳолда ётар, кўринишидан ўлимга рози эканлигини англаш қийин эмасди. Аҳрор аканинг танаси қарийб қуруқ суякка айланиб қолган, кўзларини ҳам зўрға очиб юмарди. Лекин, асло гапирмасди. Гапирсангиз кўзлари билангина зўрға жавоб берарди. Ойдиной хола эса бир менга, бир кроватда ётган турмуш ўртоғига қарар эди. Шунда ўзимча "Агар шу инсонни ҳаётга қайтаролсам, бу менга шунча ўқиганим учун биринчи имтиҳоним бўлади, деб ўйладим ва шу кунданоқ ишимни бошладим.
Аҳрор аканинг баданлари қуриган, қўл-оёқлари муздек. Шу куни уни илк маротаба массаж қилиб, уйимга қайтдим. Шу-шу ҳар куни уларнинг уйига борардим. Аҳрор ака кундан-кунга соғайиб борар, бундан, албатта, Ойдиной опа роса хурсанд эди. Бироқ, бемор ҳамон бир сўз демас, юз-кўзлари доимо хомуш, мени қийнаётган савол ҳам шу эди. 
Аҳрор акага қараётган, массаж учун мени тавсия қилган шифокорнинг ёнига бордим. У Аҳрор аканинг аҳволини сўради. Мен унга беморнинг аҳволи анча яхшиланаётганини, бир-икки қадам ташлаётганини айтдим. Шифокордан Аҳрор аканинг нега гапирмаслигини, ҳар доим хомуш бўлиб ўтириши сабабини сўрадим
– Аҳмаджон ука, Аҳрор аканинг йиқилиши биринчиси эмас, – дея жавоб берди шифокор. – Бундан ўн йил муқаддам ҳам устахонасида йиқилган экан. Ўшанда у кишининг тили тишларининг орасида қолган. Тилнинг асаб толалари зарарланган ва шунинг учун ҳам гапира олмайди.
Шифокорга раҳмат айтдим ва уйга кетдим. Бироқ унинг гапларига унчалик ишонгим келмасди. Эртасига тонг отса Ойдиной холадан ҳам худди шуни сўрашга аҳд қилдим.
Тонг отди. Уларнинг дарвозаси ёнига бориб тақиллатдим. Ҳар доимгидай дарвозани Аҳрор аканинг аёллари очди. Мен дарвозадан ичкарига кириб, Ойдиной холани саволга тутдим. Хола менга қараб турди-да: "Ўзи шунчаки, касаллигини уйлаб шу аҳволга тушган”, – деди. Ишонмадим. Буни хола ҳам сезди.
– Аҳмаджон ука, Аҳрор акангизни виждон азоби шундай касалликка солиб қўйган. Бизнинг битта-ю битта ўғлимиз бор эди. У ҳам отаси сингари устачилик қиларди. Ўғлимиз бора-бора ёмон одамларга қўшилиб қолибди. Бир куни уйга келиб, "мен уч кундан сўнг чет элга ишлагани кетаяпман, қачонгача бундай чангга ботиб эшик-ром ясаймиз” – деб қолди. Биз ўғлимизни бу йўлдан қайтаришга роса уриндик. Лекин минг афсуски, гапимизга кирмади. Бир йил ўтар-ўтмас ўғлимизнинг ўлиги келди. Аҳрор акангиз ана шунга шу аҳволга тушган.
Аҳрор ака Ойдиной хола билан суҳбатимизни эшитиб турган экан. Уй ичидан унинг йиғлаган овози эшитилди. Югуриб уйга кирдик. Аҳрор ака йиғлаб туриб менга қарадида, "Аҳмаджон ука, сиз менга шунчалик яхшилик қилдингиз. Сиздан яна бир илтимос қилсам бўладими?” деб гапириб юборди. 
Аҳрор аканинг гапирганидан хурсанд бўлиб йиғлаб юбордим. 
– Ука, сизга илтимосим шуки, мени ўғлимни қабрини зиёрат қилгани олиб борсангиз, – деди у. 
Биз ўғлининг қабрига зиёрат қилиб келгандан сўнг Аҳрор ака менга шундай деди:
– Аҳмаджон, мен ўзимни анча яхши ҳис қилаяпман. Энди уч кундан кейин келсангиз.
Мен Аҳрор ака нега бундай қиляпти экан деб уйладим-у, бироқ индамай уйимга кетдим. Уч кундан сўнг яна Аҳрор аканинг ҳовлисига кирдим. Дарвоза қулф эди. Қўшнилардан билишимча икки кун олдин кўчиб кетишган. Қаерга кетганини қўшнилар ҳам билишмас экан.
Мен Аҳрор ака ва унинг рафиқасини роса қидирдим. Аммо тополмадим. Лекин англадимки, улар эски аламларини унутиш учун бу ердан кетишган. 
Орадан анча кунлар ўтди. Бир куни ишхонадан чиқиб, уйга кетиш учун такси кутиб турган эдим, йўлдан бир машина ўтди-да, яна орқасига қайтди. Машина ичида ёши катта бир киши ўтирар, негадир менга танишроқ кўринарди. Лекин таний олмадим. 
– Аҳмаджон ука, келинг, ўтиринг, – деди у менга. – Мени танимадингизми ёки сизни адаштирдимми? Мен ўша сиз оёққа турғизган Аҳрор акангиз бўламан.
Мен Аҳрор аканинг тўлишиб, бунчалик ўзгариб кетганини кўриб, рости жудаям хурсанд бўлиб кетдим.

Муаллиф: Назарбек МУРОДОВ

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 580 | Добавил: Bepul_net | Теги: HAYOTIY HIKOYALAR, хикоя, Hikoya, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, хикоялар, хадислар, bo'lgan voqealar, Hikoyalar, булган вокеалар, xadislar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта207 Ушли с сайта104 репутация сайта0.0
2 MP3UZ.NET
Пришли на сайта189 Ушли с сайта76 репутация сайта0.0
3 WWW.VOYDOD.UZ
Пришли на сайта274 Ушли с сайта110 репутация сайта0.0
4 UMMON GURUHI Rasmiy ...
Пришли на сайта155 Ушли с сайта101 репутация сайта0.0
5 WWW.SAYYOD.UZ
Пришли на сайта230 Ушли с сайта163 репутация сайта0.0
6 WWW.VOYDOD.NET
Пришли на сайта191 Ушли с сайта110 репутация сайта0.0
7 Авто - купля/продажа
Пришли на сайта161 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0
8 Diana Gafarova Rasmi...
Пришли на сайта192 Ушли с сайта157 репутация сайта0.0
9 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта196 Ушли с сайта75 репутация сайта0.0
10 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта172 Ушли с сайта141 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2024 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz