Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 23 » Аслида фойдали бўлган 8 та «зарарли» маҳсулот
20:19
Аслида фойдали бўлган 8 та «зарарли» маҳсулот
Парҳезчилар ва олимлар ҳар замонда у ёки бу маҳсулотни тановул қилишни тақиқлайди. Балки ҳаммаси ҳам у даражада ёмон эмасдир?
1. Қизил гўшт.
Озишни истовки кишиларнинг кўпчилиги "қизил” гўштдан воз кечади ва "оқ” гўштни истеъмол қила бошлайди. Улар ёғсиз мол гўшти калорияси бўйича деярли товуқ гўштидай эканини ва унда ёғ миқдори жуда камлигини билмайди ҳам. Маккажўхори билан боқилган юз грамм товуқ гўштида 129 калория ва 4,8 грамм ёғ бўлса, худди шунча ёғсиз мол гўштида 135 калория ва бор-йўғи 4,5 грамм ёғ бор, холос. Бундан ташқари, товуқ гўшти билан таққослаганда мол гўшти таркибида тонусни кўтарувчи темир моддаси уч баробар ва иммунитет учун зарур бўлган рух моддаси деярли тўрт баробар кўп.
2. Оқ нон.

Саломатлик ҳақида сўз борганида, кўпроқ оқ нонга "маломат тоши” отилади. Бироқ кўпчилик оқ нон зарур минераллар (кальций, темир), В гуруҳи витаминлари ва аминокислоталар ҳамда ўсимлик оқсилининг миқдори бўйича чемпион эканини билмайди. Бундан ташқари, олиб борилган тадқиқотлар буғдой таркибидаги клейковина узоқ йиллар давомида мустаҳкам соғлиқни ушлаб туриш учун зарур модда ҳисобланишини кўрсатди. Айнан у онкологик ва юрак-қон томир касалликлари ривожланишига самарали қаршилик кўрсатади.
Бироқ эсингизда бўлсин, оқ нон қайси ундан тайёрланишидан қатъи назар, меъёрида тановул қилинмаса, унинг фойдали хусусияти тескари самара бериши мумкин. Шу боис уни бошқа ҳар қандай маҳсулот каби суистеъмол қилмаган маъқул.
3. Сарёғ.
Саломатлигимизнинг яна бир "душмани” – аслида D, А, Е, С, В витаминлари, кальций, фосфолипидлар (ҳужайралар, айниқса асаб ҳужайралари учун қурилиш материали) ва аминокислоталарнинг ажойиб манбаидир. Табиий сарёғ тери, сочлар, кўриш қобилияти, суяк ва мушак тўқималари учун жуда фойдали ҳисобланади. Ҳар куни ёғ юпқа қилиб суртилган иккита бутербродни тановул қилиш нафақат томирлардаги холестерин миқдорини кўпайтирмайди, балки организмни шифобахш антиоксидантлар билан таъминлайди ҳам. 
4. Картошка.
Уни бежизга "иккинчи нон” дейишмайди. Ўтказилган тадқиқотлар картошканинг калий манбаи эканини ҳамда у клетчатка ва С витаминига бойлигини кўрсатди. Шу боис уни иккинчи турдаги диабетга олиб келувчи инсулин-резистентлик ривожланишида айблаш нотўғри. 
Картошкада аскорбин кислотасидан ташқари, В гуруҳи витаминлари, РР, фолий кислотаси, кальций, магний тузлари, фосфор ва, айниқса, калий моддаси кўп. Овқат ҳазм қилиш трактида картошка крахмали тезда оддий қандга парчаланади, шу боис у ҳақда енгил ўзлаштириладиган углеводли маҳсулот дейишади. Крахмал картошкадан углевод етказиб берувчи асосий модда ҳисобланади ва айнан шунинг учун озишни истовчи кишилар ундан "қўрқади”. Лекин картошка углеводлари овқат ҳазм қилиш тизимига ижобий таъсир қилиши ва "зарарли” холестерин даражасини пайсатириши ҳақида негадир унутиб қўйишади. 
5. Сут.
Сут – ҳар қандай ёшдаги одам учун озуқавийлик даражаси юқори бўлган, енгил ўзлаштириладиган мукаммал озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланади.100 г сутда 3 г га яқин оқсил, 3,2 г енгил ўзлаштириладиган ёғ, кальций, фосфор моддалари, А, В ва D витаминлари мавжуд. Сутда 250 га яқин кимёвий компонент, шу жумладан 140 та турли ёғли кислота борлиги аниқланган.
Сут қанди (лактоза) организмдаги ҳужайраларнинг ички алмашинувида, юрак, буйрак, жигар, бош мия ва асаб тизими фаолиятида қатнашади.
Ҳар куни бир литрга яқин сут ичилганида, у катта кишининг ёғ, кальций, фосфор ва рибофлавин моддасига бўлган ўртача суткалик эҳтиёжини, протеинга бўлган эҳтиёжнинг 50 фоизини, А витаминига бўлган эҳтиёжнинг 33 фоизини, аскорбин кислотаси ва тиаминга бўлган эҳтиёжни, энергияга бўлган эҳтиёжнинг 25 фоизини (темир, мис, маранц ва магнийдан ташқари), барча минерал моддаларга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондиради.
Тўғри, айрим кишиларда сут оқсилига аллергия бор, баъзиларда эса лактаза етишмовчилиги мавжуд. Бироқ агар организмингиз сутни яхши кўтарса уни ҳар доим ичиб юринг!
6. Тухум.
Охирги ўн йил ичида тухумлар ҳақида жуда кўп ёмон гаплар айтилди. Бироқ яқинда ўтказилган илмий тадқиқотлар тухумни рациондан чиқариб ташламаслик кераклигини кўрсатди. Тухум таркибида организм учун зарур бўлган кўплаб озиқлантирувчи моддалар, шу жумладан асосий витаминлар ва минераллар ҳамда баъзи касалликларда ёрдам берувчи антиоксидантлар мавжуд. Умум қабул қилинган фикрларга қарамасдан, тухумлар қондаги холестерин миқдорини оширмайди.
7. Ширин мевалар.
Қанд аллақачон энг "зарарли” маҳсулотлар рўйхатидан ўрин олиб бўлган. Уларга ширин меваларни ҳам киритишмоқда. Гўёки уларнинг таркибидаги қанд моддаси ортиқча вазнни келтириб чиқарар эмиш. Аммо мевалардаги қанд моддаси соф кўринишда эмас, балки ўсимлик толалари билан биргаликда тановул қилинади. Ушбу толалар қандларнинг организм томонидан ўзлаштирилиш жараёнини ва бу билан қондаги қанд миқдорини тартибга солади. Ўсимлик толалари ўзига хос даволовчи восита бўлиб, улар фруктозанинг организмда кўпайиб кетишига тўсқинлик қилади.
Аммо мевалардан осонгина семириш ҳам мумкин. Бунинг учун уларни килограммлаб истеъмол қилиш керак, албатта. Агар кундалик рационингизга, масалан бир килограмм қулупнай ёки малина ёки олма қўшсангиз, унда кунига "ортиқча” 300-400 ккал ёки ҳафтасига қарийб 2,5 минг ккал олган бўлардингиз. Ушбу ортиқча калориялар эса, албатта, "стратегик запасдан” ўрин оларди.
8. Музқаймоқ.
Бу гапга ишонмаслигингиз мумкин, аммо парҳезчиларнинг хулосасига кўра, музқаймоқ энг яхши десертлардан бири ҳисобланади. Ҳақиқий музқаймоқ таркибида организм учун қимматли бўлган юзга яқин модда бор. Булар аминокислоталар, турли ёғли кислоталар, минерал тузлар, турли витаминлар ҳамда моддалар алмашинуви учун жуда муҳим бўлган ферментлардир.
Француз ва инглиз олимлари табиий сут ёки қаймоқдан тайёрланган музқаймоқ асабий зўриқишни олиши, асабларни тинчлантириши, уйқуни яхшилаши, безовталикни камайтиришини исботлади. Музқаймоқ таркибидаги триптофан аминокислотаси серотонин, яъни "бахт гормони” ишлаб чиқилишига кўмаклашади.
Баъзи отоларинголог шифокорлар томоқни паст ҳароратларга ўргатиш мақсадида ўзига хос локал иммунитетни ҳосил қилиш учун мунтазам равишда музқаймоқ истеъмол қилишни тавсия этади. Албатта, буни аста-секин, музқаймоқни оз-оздан еган ҳолда қилган маъқул.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 685 | Добавил: Bepul_net | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, tekin maslahat, маслахат, foydali, текин маслахат, маслахат беринг, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 WWW.SAYYOD.UZ
Пришли на сайта229 Ушли с сайта161 репутация сайта0.0
2 Oybek va Nigora
Пришли на сайта177 Ушли с сайта149 репутация сайта0.0
3 Diana Gafarova Rasmi...
Пришли на сайта191 Ушли с сайта156 репутация сайта0.0
4 VOYDOD.NET
Пришли на сайта212 Ушли с сайта124 репутация сайта0.0
5 MP3UZ.NET
Пришли на сайта187 Ушли с сайта75 репутация сайта0.0
6 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта254 Ушли с сайта94 репутация сайта0.0
7 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта166 Ушли с сайта107 репутация сайта0.0
8 Shahzoda
Пришли на сайта172 Ушли с сайта45 репутация сайта0.0
9 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта275 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0
10 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта225 Ушли с сайта97 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2024 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz