Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 24 » АРМОН
14:32
АРМОН
Ҳафиза опа гуриллаб қиздираётган печка ёнида кўтарилиб қолган пахталарни чигитлаб деразадан кўчага қараб ўтирарди. Кеча ёққан қалин қор аёзидан ҳеч ким иссиққина уйидан чиққиси келмайди шекилли, кўчада биронта киши кўринмас эди. Молхонадаги сигирдан хабар олай деб чиққан қизи Нигоранинг тақдирини ўйлаб, бир хўрсинди. Бечора қизи ҳам йигитнинг, ҳам қиз боланинг ишини оғринмай қилиб кетаверади. Турмушга чиқмай, ёши анча ўтиб қолди, гулдай фарзандининг. Одатда тақдирдан нима келса пешонадан, дейишади. Лекин Ҳафиза опанинг тақдирига ёзилган битикларга асосан, ота-онаси сабаб бўлди назарида...
Мактабни битирган пайтиданоқ уни холасининг ўғли Ихтиёрга унаштириб қўйишмоқчи бўлишди. Акасидек кўриб, бирга катта бўлган Ихтиёрни у бўлажак турмуш ўртоғи сифатида қабул қилиши жуда қийин эди. Шунинг учун ота-онасига норози эканлигини айтиб, қаттиқ эътироз билдирди. Лекин онаси ва холасининг орзу-ҳаваси олдида қизнинг қаршилиги бекор бўлди. Ҳамма гапни олдиндан келишиб, "ишни пишириб” қўйган хонадон катталари тўй тараддудини бошлаб юборишди. Ўшанда Ҳафизанинг кўнглига тушган сабабсиз қоралик уни ҳеч қачон тарк этмади. Тўй арафасида-ку, умуман қизнинг чеҳраси ёришмади. Ўзбек халқида андиша, орият доимо устун саналган. Ич-ичидан бу никоҳга қарши бўлган бечора қиз имкон қадар онасига вазиятни тушунтирмоқчи бўлар, аммо онаси унинг гапларига эътибор қаратмас эди. Ҳар нима бўлгандаям она-да, фарзандига ёмонликни раво кўрармиди. Синглиси ўзиники, жияни билан турмуш қуришгач, улар қизини ардоқлаб тиниб-тинчиб кетади деб ўйлади. Ҳафиза опа шуларни эслар экан кўзларига беихтиёр ёш келди. Тўй куни қаршилик қилганлиги учун гўшангага уни уришиб-уришиб киритишганди...
Турмуш қуришгач, онаси айтгандек, бир умр холаси ва эри томонидан эъзозланиб тинч-тотув яшашди. Биринчи фарзандлари дунёга келиб, оиланинг қувончи янада чексиз бўлди. Ҳақиқатан ҳам қизалоқлари Нигора уларнинг ҳаётини мисоли нур каби янада чароғон қилиб ёритганди. Лекин нимагадир ёш жувоннинг рангидаги синиқиш, тушкун кайфият бутунлай тарқамаган эди. Турмушнинг енгил-оғирлари бирин-кетин ўтавериб, уларнинг иккинчи фарзанди дунёга келди. Шундагина Ҳафизанинг юрагини қамраб олган ғашлик бутунлай ғамга айланди. Соғ-саломат дунё юзини кўрган ўғилчасининг кўзлари ожиз эди. Фарзандининг ширин кулгусини, қийқириқларини кўриб, бечора онанинг юрак бағри эзиларди. Онаси ва холаси эса бу турмушнинг оқибати нечоғлик аянчли эканлигини англаб етишди. 
- Ҳаммаси худодан, болам, пешонамизда шу кўргилик ҳам бор экан, - деди онаси қизини юпатиш мақсадида. – Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Бу дунё – ёлғон дунё. Парвардигор одамзодни ҳар нарса билан синайди. Сабр-тоқатли бўл, қизим.
Чуқурроқ ўйлаб кўрса онаизорининг юпатишлари ўринли эди-ю, аммо кундан-кунга улғайиб бораётган ўғилчасига қараб Ҳафизанинг ич-эти тирналарди. Юраги парчаланган она гоҳ умид билан, гоҳ қўрқиб учинчи фарзандини дунёга келтирди. 
- Эҳ дунё, шунчалар бешафқат бўласанми, - додлаб юборди у... – Наҳот бошқалардай хурсанд бўла олмасам. Ҳеч бўлмаганда бир ўғлимнинг кўзлари кўрса эди. Кўзи ёриб, у дунё остонасидан қайтган аёл дўхтирлардан чақалоғи ўғил, бироқ кўзи ожиз эканлигини эшитиб, бу олам кўзларига тор бўлиб кўринди...
Ота-боболаримиз бекордан-бекорга "бош қаттиқми, тошми?” деб айтишмаган экан. Инсон боши қанчадан-қанча синовларга, ташвишу-ғамларга дош берар даражада бардошли. Юраги тилка-пора бўлса-да, бошини тик тутади одамзод. Икки ногирон ўғилни, қизалоғини бағрига босган онаизор пешонасига ёзилган бу кўргиликларга ҳам кўнди. Анча улғайиб қолган, кўзлари ожиз бўлса-да, жуда эҳтиёткор, сезгир бу болалар кўнгиллари яримта бўлсада онажонларининг дилини оғритмасликка ҳаракат қилишарди. Турмуш ўртоғи билан дам сиқилиб, дам бир-бирларига далда, суянчиқ бўлиб яшашди. Оилада фарзандларига ниҳоятда яхши тарбия беришди. Ажабланарлиси, хонадондан бирон марта шовқин-сурон эшитилмасди. Пахта ситиб хаёлларга чўмган Ҳафиза она қизи Нигоранинг тақдирига бефарқ қаролмасди. "Ўттиз бешга кирди бояқиш. Отаси бўлганда ҳам ҳеч бўлмаганда далда беришга ярарди”, деб ўйлади у. Эркак одам кўп нарсани ичига олади дейишади. Турмуш ўртоғи Ихтиёр ака оламдан кўз юмар чоғ, аёли елкасига қанчалик оғир юк қолаётганлигини дилдан ҳис этар, бу дунёни тарк этишга қийналарди. Йилдан-йилга ранги сарғайиб, тобора синиққан муштипар аёл уч фарзанди тақдирини ўйлар экан, бехосдан онаси ва холасини айблаб қўярди. "Раҳматли бўлиб кетишди, аммо ўшанда нимага улар шунчалар калта ўйлаб, хато қилишди? Қарин­дош­лигимиз сабаб бу ҳолат юз бериши маълум эди-ку”. Муштипар онанинг дунёда бир ўтинчи, армони бор эди. У ҳам бўлса кўзи ожиз фарзандларини бир марта бўлса-да ёруғ оламни кўришини жуда-жуда хоҳларди. Ўтган умрини орқага қайтара олмаслигини, фарзандларининг эртанги кунини ўйлаётган она деразадан ташқарига тикилганча паришон ўтирар, ҳаёт синовлари олдида нақадар ожизлигидан ич-ичидан қийналарди...

Муаллиф: Маърифат ШАРИПОВА

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 512 | Добавил: Bepul_net | Теги: HAYOTIY HIKOYALAR, хикоя, Hikoya, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, хикоялар, хадислар, bo'lgan voqealar, Hikoyalar, булган вокеалар, xadislar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 Diana Gafarova Rasmi...
Пришли на сайта191 Ушли с сайта156 репутация сайта0.0
2 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта254 Ушли с сайта94 репутация сайта0.0
3 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта225 Ушли с сайта97 репутация сайта0.0
4 Мультимедиа
Пришли на сайта165 Ушли с сайта66 репутация сайта0.0
5 Shahzoda
Пришли на сайта172 Ушли с сайта45 репутация сайта0.0
6 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта275 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0
7 Oybek va Nigora
Пришли на сайта177 Ушли с сайта149 репутация сайта0.0
8 OZBEK SHOU BIZNESI Y...
Пришли на сайта142 Ушли с сайта132 репутация сайта0.0
9 SAYYOD.COM
Пришли на сайта193 Ушли с сайта254 репутация сайта0.0
10 WWW.SAYYOD.UZ
Пришли на сайта228 Ушли с сайта161 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2024 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz