Қара, атрофни қара, ичимдагин қизиқма. Қара оламни қара, қалбимдагин қизиқма. Кўрингани гўзалдир, эштилгани ажойиб, хеч нарса бўлгани йўқ, биз шунчаки биргамас!
Бизни билганлар айтар, тамом бўлибди ахир, табассумим қўрқитар, ақлин йўқотган дерлар, йўқ аслида бари тинч, хаммаси жой жойида, шунчаки ўша онлар, биз энди бирга эмас.
Нечун хайрон бўлишар, хеч нарса боқий эмас, ақлимга савол беринг, қалбимдагин унутинг, кўнглим билан яшасам аллақачон ўликман, хеч нарса бўлгани йўқ, биз шунчаки биргамас.
Тонгим майин шамоли кимларгадир совуқдир, менга айни хузурбахш бирам ёқар совуғи, тафтимдагин кўринглар, қалбим дўзахин ёпиб, сизга нима, меники, бари дарду алам хам.
Тунлар бедор бўлсам гар, бу шунчаки ижоддан, алам олар бўлсам гар, тирик қолмас мавжудот, жонсизидан қўймасин, қоғоз барин кўтарар, кимлар кутса не фойда, кўтарсам доду фарёд.
Менинг тонгим менингдир , тунлар ўзимникидир, барча яхши ёмону, умрим фақат меники. Не истайсиз одамлар, сизларга табассумим, ишонмас бўлсангиз гар, балки сизда сабаби
Қаранг ўзингизга сиз, меникини қўйинглар. Ўзларингдан сўранглар, меникига қизиқмай, хеч нарса бўлгани йўқ, хамон ўша бандаман, оддий хаёт қонуни, вақтинчалик ёлғизман...
Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.
Нравится
REKLAMA QO'YILADI |