Бугун яна соғинч ардоғим У кўнглимга султоним шохим бир чанқоқки қолмас мадорим Қаерларда юрибсан жоним?
Яна осмонларга фиғоним Татимайди оғзимда болим Бир ёнарки фироқда қоним Қаерларда юрибсан жоним?
Берай дердим малхамга борим Бир қучсамки тинчиса зорим Хамон ёдимсан алдоғим Қаерларда юрибсан жоним
Мен ўша сархушман хаётим Хар қахрингдан мастдирман золим Сўнги илинжимсан нажотим Қаерларда юрибсан жоним
Кўзимдаги ёш кўзмунчоғим Бағримдаги қон қизғалдоғим Хаммасидан ширинсан дардим Қаерларда юрибсан жоним
Бир дард бўлса хам сен озорим Юзимга югирган анорим Хар дардимга ёлғиз дармоним Қаерларда юрибсан жоним
Бир қувонч бўлса хам сен охим Ярамга туз сепган армоним Энг сўнгисан, сўнгисан жоним Қаерларда юрибсан жоним..
Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.
Нравится
REKLAMA QO'YILADI |