Бино қурилишида ишлаѐтган ѐшгина хизматчи барчадан устунлигини пеш
қилиб, ўзидан кексароқ ишчининг устидан куларди. Кекса хизматчининг жонига
тегди ва:
- Майли, сен билан бир ҳафталик маошим эвазига баҳслашаман, - деди. - Шу қаршингдаги бинога арава билан шундай нарса олиб бораманки, сен уни арава билан қайтиб олиб кета олмайсан. Келишдикми?
- Майли қария, - деди осмонларда учиб юрган йигит. - Кўрамиз, нима қиларкансан.
Қария бир оз ўтиб аравани келтирди ва қўли билан имлаб:
- Қани, аравага чиқ, - деди...
Сумайро Холмуродова